Ёмғирлатиш тизими

Ёмғирлатиш – турли қишлоқ хўжалик экинларини, майсазорларни, гулзорларни, манзарали бутазорларни суғоришнинг энг самарали усулидир. Мислсиз ландшафт ва мақбул микроиқлимни вужудга келтиради. Ёмғирлатиш тизимини таркиб топтирувчилар томчилатиб суғориш тизимига хос анъанавий қисмлардан – насос ва фильтрловчи станция, қувур ўказувчи тизимлардан иборат. Ёмғирлатиш тизими сувни фильтрлаш сифатига бир мунча “талабчан”.

Ёмғирлатиш тизимининг таркибига қуйидагилар киради:

– Насос ва фильтрлаш станцияси;
– Магистрал ва участка қувурлари тизими;
– Гидравлик клапанлар ва суғоришни бошқарув контроллери;
– Ер остки ёки ер устки ёмғирлатгичлари.

Компаниямиз 27 йилдан буён автоматик суғориш тизимлари бўйича жаҳонда етакчилик қилиб келаётган  Rain Bird (США) компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ёмғирлатгичлардан ва гидравлик клапанлардан фойдаланиб келмоқда. UniSpray® ва 1800® русумли елпиғичсимон спринклерлар, шунингдек MaxiPaw® русумли импульсли спринклерлар ўзини беназир ва энг ишончли ёмғирлатгичлар сифатида намоён этди. Қишлоқ хўжалигида ёмғирлатиш учун JAIN, ISKO каби етакчи ишлаб чиқарувчиларнинг ёмғирлатгичларидан фойдаланамиз.