Насос станцияси ва сувни тозалаш боғлами

Қувур ўтказмалари тизимида зарур босимни сақлаб туриш, муаллақ заррачалардан, ифлосланишдан тозалаш ва минерал ўғитларни киритиш учун мўлжалланган.

Томчилатиб суғориш тизими сувнинг сифатига нисбатан талабчан, тозалаш сифати қанчалик юқори бўлса, суғариш тизими шунчалик яхшироқ ва узоқроқ хизмат қилади. Замонавий тизимларда тозалаш бир неча босқичда бажарилади:

– 1-босқич: Сўрувчи-ювиб тозаловчи фильтр сув ҳавзасидан сув тортиш учун фойдаланилади, йирик чиқитларни ажратиб, насосга тушиб қолишидан асрайди (фильтрлайди);

– 2-босқич: Гидроциклон оғир зарраларни (қумларни) тозалайди (фильтрлайди);

– 3-босқич: Шағал фильтри – бир мунча йирик ифлосларни, сув ўтларини ва балчиқни фильтрлайди;

– 4-босқич: Ғарвирли фильтр сувни майда (120 микронгача) заррачалардан тозалайди.

Фильтрлаш тизимлари автоматик тозалаш ёки қўлда тозалаш мосламалари билан етказиб берилиши мумкин. Автоматик тозалайдиган тизимлар анча самаралироқ бўлиб, камроқ меҳнат сарфланишини талаб қилади. Тозалаш “ифлос” ва “тоза” сув босимлари ўртасидаги тафовут ҳисобига амалга оширилади. Одатда ювиб тозалаш тафовут 0.5Атм бўлганда фаоллашади, шунингдек тозалашни фильтрга ўрнатилган компьютер ёхуд суғоришни бошқарувчи марказий контроллер ёрдамида ҳам фаоллаштириш мумкин.