Томчилатиб суғориш

Томчилатиб суғориш минерал ўғитлар эритмаси қўшилган сувни ўсимликларнинг илдизлари атрофига етказиб беришга асосланган, бунда сувнинг миқдори ва суғориш даврийлиги ўсимликларнинг эҳтиёжига мос тарзда тартибга солинади, илдиз тизими эса ҳар қандай бошқача суғориш усулларига нисбатан яхшироқ ривожланади.

Афзалликлари:

– Сув, ЁММ ва ўғитлар тежамкорлиги – 50%, меҳнат сарфи ариқ очиб суғоришга нисбатан анча паст;
– Ариқ очиб суғориш имконияти  мавжуд бўлмаган нишаб ва қумлоқ ерлардан самарали фойдаланиш мумкин;
– Суғориш сувларининг тежаб қолиниши туфайли экин майдонларини кегайтириш имконияти.

Компания керакли томчилатиш найчаларини ҳар бир лойиҳа учун етиштирилаётган экинни ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда алоҳида синчиклаб танлаб олади. Лойиҳаларимизда импорт қилинган (Туркия, Исроил, Испания) томчилатувчи найчалардан ҳам, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланган найчалардан ҳам фойдаланамиз. Тизимнинг барча унсурларини – фильтрлаш ва насос станциясини ўзимиз мослаб танлаймиз.

Irrigation Solution – шунингдек сувни қўлда ва автоматик тарзда шағал ёрдамида тозаловчи фильтрлар ишлаб чиқарувчиси бўлиб ҳисобланади. Буюртмачининг эҳтиёжига қараб биз Туркияда ишлаб чиқарилган импорт фильтрларини ҳам, Исроилда ишлаб чиқарилган автоматика тизимини ҳам етказиб беришимиз мумкин.