Автоматлаштириш тизими

Автоматлаштириш тизимлари қишлоқ хўжалик экинларини суғориш ва озиқлантиришни автоматик режимда бошқаришга асосланган мажмуани ўз ичига олади, сувни йиғиш ва тозалаш, ўғитларни меъёрида тақсимлаш ишларини бошқаради, суғоришнинг ўз вақтида ва даврийлик асосида бажарилишини таъминлайди.

Автоматлаштириш бутун суғориш даври мобайнида “инсон аралашувини” камайтириш ва белгиланган жадвал асосида ёки датчиклар кўрсаткичлари (ернинг намлиги, ҳаво ҳарорати, ёғингарчиликлар миқдори ва ҳ.к.) асосида қабул қиладиган суғориш контроллерлари туфайли чўкмаларнинг максимал даражада аниқ бўлишининг имконини беради.

Қишлоқ хўжалигида суғориш учун ва ландшафт асосида суғориш учун автоматлаштиришнинг турлича тизимлари қўлланиши мумкин. Қоидага кўра, қишлоқ хўжалигида суғориш ишлари автоматлаштирилиши лозим бўлган кўплаб функцияларга, мисол тариқасида ўғитларни киритиш, фильтрларни тозалаш, турли датчикларни назорат қилиб туриш, бир неча насос станцияларинининг ишга туширилишини ва тўхтатилишини бажариш каби вазифаларга эга бўлади.

Бундай тизимлар учун компаниямиз қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун мўлжалланган, радио сигналлари ёки кабель орқали узатиладиган сигналлар ёрдамида бошқариладиган автоматлаштириш тизимларини ҳисоблаб чиқади ва танлаб беради.

Тажрибаларимизнинг кўрсатшича, симсиз радио орқали бошқарув тизимлари қишлоқ хўжалиги экинларини томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш учун мақбул ҳисобланади. Катта майдонларда кабель қиймати ҳисобидан маблағларни тежаш имконини беради.